Ургут тоғида адашиб қолган икки нафар фуқаро қутқарилди

    Фуқаролар "Аллаярон" тоғининг денгиз сатҳидан 1800 метр баландликдан топилган. 

    Жорий йилнинг 21 апрель куни соат 19:00да Ургут тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига 2 нафар фуқаро Ургут туманидаги тоғларда дам олиш мақсадида чиқиб, йўлдан адашиб қолганлигини маълум қилиб, пастга тушуб олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

    Хабарга асосан, зудлик билан қидирув-қутқарув ишларига Ургут туман ёнғин-қутқарув қисмининг бир гуруҳ қутқарувчилари жалб қилинган. Қутқарувчилар томонидан олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида 22 апрель куни соат 02:45 да фуқаролар "Аллаярон" тоғининг денгиз сатҳидан 1800 метр баландликдан топилган.

    Ушбу фуқароларнинг хавфсизлиги таъминланган ҳолда тоғдан пастга олиб тушилган. Фуқароларнинг соғлиқлар яхши, уларга ҳеч қандай тан жароҳатлари етмаган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates