Тошкент давлат иқтисодиёт университети олими нуфузли Халқаро академиянинг олтин медали билан тақдирланди

    Фан 26 феврал 2021 1733

    Халқаро ахборотлаштириш академияси 2020 йил натижаларига кўра Қозоғистоннинг “Товар ва хизматлар миллий рейтинги”да “Қозоғистоннинг 2020 йилдаги энг яхши корхонаси” фахрий унвонига лойиқ деб топилиб, “Сапа жұлдызы” (“Сифат юлдузи”) билан тақдирланди.

    Бу муваффақиятда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг иқтисодиётда математик методлар кафедраси профессори, Халқаро ахборотлаштириш академияси академиги Раббим Файзиевнинг улкан ҳиссаси бор.

    Шунинг учун Р.Файзиев ушбу нуфузли академиянинг “Халқаро ахборотлаштириш академиясининг юбилей олтин медали” билан тақдирланди.

    Маълумот ўрнида: Р.Файзиев 1957 йилда Ургут туманидаги Қаландар қишлоғида туғилган. Тумандаги 93- ва 20-умумий ўрта таълим мактабида ўқиган. Ички ишлар вазирлиги академияси, Тошкент банк коллежи, Тошкент молия институти, Тошкент архитектура-қурилиш институтида ишлаган. Ҳозирги кунда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида профессор.

    Мунира Тўраева.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates