Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади

    Агросектор 3 феврал 2023 1169

    Ҳукумат қарори (51-сон, 02.02.2023 й.) билан 2023–2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида уруғчилик ва кўчат етиштиришни ривожлантириш миллий дастури тасдиқланди.

    Миллий дастурнинг устувор йўналишларидан бири қишлоқ хўжалиги экинларининг сифат кўрсаткичлари жаҳон андозалари талабларига мос бўлган, юқори ҳосилдор навларини яратишда хорижий тажрибалар алмашиш ҳамда маҳаллий навлар ва F1 дурагайларини яратиш ҳисобланади.

    Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

    Ўзбекистон – Сербия қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги илмий маркази;

    Ўзбекистон – Туркия пистачилик илмий маркази.

    Хорижий ва маҳаллий генофонддан самарали фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларининг нав ҳамда дурагайларини яратиш тизимини янада такомиллаштириш ва ушбу соҳага илғор халқаро тажрибани жорий этиш уруғчилик илмий марказининг асосий вазифаларидан бири саналади.

    Шунингдек, маҳаллий шароитларга мос, серҳосил писта навларини яратиш, уларнинг коллекциясини ташкил қилиш пистачилик илмий марказининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates