Янги ҚК таркибидан мамлакатнинг телекоммуникация бозори илғори бўлган Ucell компанияси ҳамда USM’нинг Ўзбекистондаги активлари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ҳам ўрин олган.
Ўзбекистон ҳукумати Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) орқали ҚКга Ucell телеком-операторининг 100% улушини топширмоқда. Россия томони Digital Holding ривожланиши учун 100 млн доллар инвестиция, шу билан бирга USM’нинг шўъба корхоналари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan’ни киритмоқда.
ҚК таркибига кириш учун «USM Telecom» ва МегаФон «Диджитал Инвест» компаниясига асос солишди, унда компаниялар улуши 50%дан тақсимланди. Янги ҚКда «Диджитал Инвест» улуши 51%, ДАБА улуши 49%га тенг.
Битим доирасидаги жараёнлар 2021 йил давомида якунланади.









