Учрашувда Ўзбекистонда космик технологияларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мамлакат мутахассисларининг космик соҳадаги салоҳиятини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар узоқ муддатли ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқдилар:
- қўшма илмий тадқиқотлар,
- кадрлар алмашинуви дастурлари,
- ўзбекистонлик мутахассисларни Haven-1 орбитал станцияси миссияларида иштирок этиш.
Шунингдек, Haven-2 лойиҳаси доирасида сунъий гравитация, ҳаётни қўллаб-қувватлаш тизимлари ва орбитал архитектура бўйича тадқиқотларда ўзбекистонлик олим ва муҳандисларнинг иштироки муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг халқаро космик дастурларда иштирокини ошириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.
Маълумот учун: Васт — АҚШда жойлашган хусусий аэрокосмик компания бўлиб, янги авлод космик станцияларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Компаниянинг илк лойиҳаси — Haven-1, дунёдаги илк тижорий космик станция бўлиб, келгусида кўп модулли станциялар, жумладан, Haven-2 учун асос бўлиб хизмат қилади.








