Устоз Муҳаммад Юсуф

    Ранг-баранг тақдирни қоғозга битди,

    Миллионлар қалбин билмай забт этди,

    Шуҳрат чўққисига ел каби етди,

    Меҳримиз қозониб, боқийга кетди

    Ўзингдек камтарин, камсуқум инсон-

    Ўғлонинг ҳуснингга сайқал Андижон.

    Айлади аждодлар ёдин муқаддас,

    Ҳаёт, ҳақиқатга эди ҳамнафас,

    Тақдирлар қалбида берар эди сас,

    Шеър билан ёлғонга ясарди қафас

    Суҳбати, ўгити менга ҳам армон

    Ёдлашга изн бер бир гал Андижон.

    Шеърларида инсон кадри ягона,

    Ватан-азим чинор,тенгсиз кошона,

    Юксакларга чиқди таърифда Она,

    Атрофида севги эди парвона

    Шу шоир болангга сенсан-илк Дўрмон

    У кўксингда ёзув — зарҳал Андижон.

    Ижодида ҳаёт бўлди мужассам:

    Халқнинг қувонч, қайғу,орзулари жам,

    Миллат қадрин кўкка кутарди ҳар дам,

    Оқибатни ёқлаб тебратди қалам

    Истиқлол куйчиси,миллатга виждон

    Фарзандинг — ғуруринг гўзал Андижон.

    Шеърлари -қалбларга нур сочган қуёш,

    Дил кузидан гоҳо бўлди сизган ёш,

    Ҳасад, ҳақсизликни фош қилгувчи фош,

    Ҳалоллик,меҳрни қилди дўст,йўлдош

    Юзта ўғлингчалик иш қилди инон!

    Ёзгани-камаймас «дур-лаъл»Андижон.

    Халққа ижод билан у бўлди зоҳир,

    Оддий сўзлардан дур тизмоққа моҳир,

    Шеърлари -Ватанга миллий жавоҳир,

    Ўзбекнинг кўнглида учмас бир фахр

    Муҳаммад Бобуринг ё мисли Чўлпон

    Шаънингга қўйилган ҳайкал Андижон.

    Сайдулла Қоплонов,

    Жиззах вилояти, Бахмал туманидаги 11-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates