Уй-жой қурилиши соҳасида Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигининг истиқболлари кўриб чиқилди

    Халқаро ҳамкорлик 14 декабр 2022 1301

    Жорий йил 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Туркия Республикаси Давлат уй-жой бошқармаси (TOKI) раҳбари Омер Булут билан учрашди.

    Учрашувда Ўзбекистон томони Туркия аҳолиси учун арзон ижтимоий уй-жойлар қуриш бўйича TOKI фаолиятини юқори баҳолади ҳамда илғор турк технологиялари ва тажрибасидан фойдаланган ҳолда уй-жой қурилиши соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди.

    Ўз навбатида Омер Булут Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитларни алоҳида таъкидлаб, қўшма истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, техник ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш, шу жумладан, кейинги 5 йил учун «Ижтимоий уйлар яратиш стратегияси»ни ишлаб чиқишга кўмаклашиш доирасида ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

    Мулоқот якунлари бўйича томонлар арзон ижтимоий уй-жойлар қуриш бўйича Туркия тажрибасидан фойдаланган ҳолда келгуси ҳамкорликнинг ташкилий жиҳатларини ишлаб чиқиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: Туркия давлат уй-жой бошқармаси 1984 йилда ташкил этилган. Унинг асосий мақсади кам ва ўрта даромадли фуқароларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини таъминлашдан иборат. Сўнгги 20 йил давомида Туркия Республикасида бошқарма томонидан 1,1 миллионта турар-жой биноси, 1 395та мактаб, 20та университет, 997та спорт мажмуаси, 44та кутубхона қурилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates