Уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш таклиф этилмоқда

    Вазирлар Маҳкамасининг «Уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахсларни масофавий назорат қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

    Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида электрон браслет яратган. Унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилган, республиканинг 14 та ҳудудида (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ички ишлар органлари жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, пробация хизматларида) синовдан ўтказилиб, амалиётга жорий этишга тайёр ҳолатга келтирилган.

    Уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахсларнинг эҳтиёт чораси ва жазони ижро этиш жойида бўлишини реал вақт режимида масофавий назорат қилиш амалиёти 2024 йилда босқичма-босқич қуйидаги тартибда:

    • 1 майдан бошлаб Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида;
    • 1 июндан бошлаб Тошкент шаҳар, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида;
    • 1 августдан бошлаб Жиззах, Навоий ва Бухоро вилоятларида;
    • 1 октябрдан бошлаб Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида;
    • 1 декабрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида амалиётга тўлиқ жорий этилади.

    Электрон браслет уй қамоғи эҳтиёт чораси ёки озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахс оёғининг болдир қисмига тақилади. Уй қамоғи эҳтиёт чораси ёки озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахснинг оёғига электрон браслетни тақиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда (суяк синиши, бошқа жароҳатлар билан тиббий муолажа кўрсатилган ҳолатда) электрон браслетни қўлнинг билак қисмига тақишга рухсат берилади.

    Аёл жинсидаги шахсга электрон браслет шу жинсдаги ходим (ички ишлар органи жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори) томонидан тақилади. Ҳомиладор аёл, ушбу Низомнинг иловасида назарда тутилган касалликка чалинган ёки жисмоний нуқсони бўлган шахсга электрон браслет тақилмайди.

    Уй қамоғи эҳтиёт чораси ёки озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахс уй қамоғи эҳтиёт чорасини ёки озодликни чеклаш жазосини ижро этиш жараёнида электрон браслетни оёғидан (ёки қўлидан) ечмайди ва доимий ишчи ҳолатда бўлишини таъминлайди.

    Электрон браслетнинг визуал сигнали ишга тушган тақдирда жамоат хавфсизлиги хизмати ходими профилактика инспектори билан биргаликда юзага келаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда уй қамоғи эҳтиёт чораси ёки озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахснинг электрон браслетни ечишга, унга шикаст етказишга ёки қочишга бўлган уринишларини бартараф этиш (тўхтатиш, чек қўйиш, назоратни кучайтириш), уй қамоғи эҳтиёт чораси ёки озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахс қочган тақдирда, уни таъқиб қилиш ва ушлашга қаратилган чораларни кўради.

    Электрон браслетнинг визуал сигнали ишга тушиш сабабларига аниқлик киритиш жараёнида уй қамоғи эҳтиёт чораси ёки озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахснинг қочганлиги тасдиқланган тақдирда жамоат хавфсизлиги хизмати ходими зудлик билан ички ишлар органларининг қўшимча куч ва воситаларини жалб қилиб, қочган шахсга тақилган электрон браслетдан узатилаётган GPS сигналига мувофиқ уларни тегишли ҳудудга йўналтиради. Мазкур ҳаракатлар қочган шахснинг ушлангунига қадар давом этади.

    Электрон браслетга уй қамоғи эҳтиёт чораси ёки озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахс қасддан шикаст етказган ҳолларда етказилган моддий зарарнинг ўрни ушбу шахс томонидан қопланади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates