“Uzauto motors” хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 37 та автомобилни чақиртириб олади — Рақобат қўмитаси

    2023 йилда “Uzauto motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Lacetti L-Stayle MT” русумли автомобиль олинганига 5 ой ҳам бўлмасдан носозлиги туфайли ёниб кетган.

    Рақобат қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, қўмитага Қорақалпоғистон Республикасидан фуқаро А. Д.га ўзига тегишли 2023 йилда “Uzauto motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Lacetti L-Stayle MT” русумли автомобиль олинганига 5 ой ҳам бўлмасдан носозлиги туфайли ёниб кетганини, лекин ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу ҳолат ўз вақтида бартараф этилмаётгани юзасидан мурожаат қилган.

    Ушбу мурожаат Қўмита томонидан кўриб чиқилганда ҳолат ўз тасдиғини топди, шунингдек, айнан шу маркали (моделли, артикули) автомобилда ёнғин чиқиши ҳолати Навоий вилоятида ҳам кузатилган.

    Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 14 ва 20-моддалари талаблари бузилиш аломатлари бўйича “Uzauto motors” АЖ ва “PSM-AVTOSAVDO” МЧЖларга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.

    Қўмита томонидан ушбу ҳолат (автомобилда ёнғин чиқиши) инсон ҳаёти ва унинг соғлиғига жиддий зиён етказиши мумкинлиги ҳолатларини инобатга олган ҳолда, юқорида қайд этилган автомобиль билан бир вақтда ишлаб чиқарилган 37 та айнан шу маркали (моделли, артикули) автомобилларни 10 кунлик муддатда чақиртириб олиниб, техник кўрикдан ўтказиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

    Шунингдек, мурожаат қилган фуқарога айни шундай маркали янги автомобиль алмаштириб берилди ҳамда истеъмолчи талаб қўйган вақтдан бошлаб ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун автомобиль баҳосининг бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлаши тўғрисида қарор қабул қилинди.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates