Йирик Миср компаниялари бир қатор соҳаларда лойиҳалар амалга оширмоқчи

    Жорий йил 13 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги биносида йирик Миср компаниялари раҳбарлари билан G2B форматида музокаралар бўлиб ўтди.

    Янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ва савдо ҳамкорлигини ривожлантириш чораларини муҳокама этишга бағишланган учрашувда вазир ўринбосари Акрам Алиев ҳамда Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари иштирок этдилар.

    Тадбир давомида мисрлик тадбиркорларга Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар, жумладан, солиқ ва божхона имтиёзлари, преференциялар, инфратузилма, шунингдек, тадбиркорлар манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш чоралари тақдим этилди. Шунингдек, давлат приватизация дастури ва иқтисодиётнинг устувор тармоқларидаги давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосидаги лойиҳа ташаббуслари намойиш этилди.

    Хорижий томон Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларни юқори баҳолади ва қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, озиқ-овқат, транспорт, энергетика ва сув хўжалиги соҳаларида лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.

    Музокаралар якунида томонлар ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва инвестицион ташаббусларни амалда татбиқ этишни жадаллаштириш бўйича аниқ қадамларни келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates