Ҳолат бўйича Андижон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат шу йилнинг 12 сентябрь куни содир бўлиб, мактабнинг 10-«З» синф ўқувчилари соат 9:20 да мактабга келишганлиги, улар томонидан мунтазам дарсга кеч қолиш ҳолатлари кузатилаётганлиги боис мактабнинг масъул ходими Д.Т томонидан ўқувчилар тартибга чақирилган.
Ушбу ҳолат мактаб директори томонидан назоратга олиниб, ўқувчилар дарсларга киритиб юборилган ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари билан дарс жараёнлари 8:00 дан бошланиши ва ушбу вақтда ўқувчиларни мактабга келишларини таъминлаш зарурлиги юзасидан суҳбат олиб борилди.
Шунингдек, мактаб директори томонидан масъул ходим Д.Тга ўқувчилар билан педагогик этика қоидаларига риоя этган ҳолда муносабатда бўлиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, унга нисбатан интизомий чора қўлланилди.