Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми якунланди

    Шу йил 12-13 сентябрь кунлари кўҳна Хива шаҳрида «Марказий Осиё давлатлари парламенти ва ҳокимият вакиллик органларининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда тутган ўрни» мавзусида Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми бўлиб ўтди.

    Форум ишида Марказий Осиё давлатлари парламентлари раҳбарлари ва аъзолари, парламент девонлари раҳбарлари, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари, БМТ Бош котибининг махсус вакили Каха Имнадзе, маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Форум ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

    Ялпи мажлисдан сўнг форум ўз ишини 4 та сессия доирасида давом эттирди.

    Анжуманда Марказий Осиё минтақасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида парламентлараро комиссиялар ва дўстлик гуруҳларининг ишини фаоллаштириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлашда маҳаллий вакиллик органларининг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, аёлларнинг, шу жумладан парламент аёл аъзоларининг минтақа ривожланишидаги фаол иштирокини таъминлаш, ёш парламент ҳаётидаги иштирокини кучайтириш, уларнинг лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга оид қатор масалалар муҳокама этилди.

    Шунингдек, Олий Мажлис Сенати Раисининг Марказий Осиё давлатлари парламентлари делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлари ўтказилди.

    Форум якунлари бўйича Хива декларацияси қабул қилинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates