Бу ҳақда Рақобат қўмитаси маълум қилди.
Рақобат қўмитаси таҳлили натижасида «UzAuto Motors» АЖни жалб қилган ҳолда шартноманинг 21 та кичик банди қонун талабларига мувофиқлаштирилди.
Жумладан, пулни қайтариш муддати қисқартирилди.
Авваллари қўшимча шартнома имзоланган кундан бошлаб 30 кун бўлган бўлса, эндиликда 10 кун муддатга қисқартирилди.
Автомобилни етказиб беришнинг кечикиши борасида ҳам ўзгартириш киритилди.
Олдинлари ишлаб чиқарувчига боғлиқ бўлмаган ҳолларда, ишлаб чиқаришда вақтинча узилиш юз берса, автомобилни етказиб бериш муддати 3.1-бандида белгиланган муддатдан 45 кунгача узайтирилиши мумкинлиги сотувчининг мажбуриятлари бўлимида белгиланган эди. Ўзгартиришга мувофиқ, ушбу банд форс-мажор бўлимига кўчирилди.
Такроран шартнома тузиш ҳолати бўйича аввал бир русумдаги автомобил учун бир йилда қайта шартнома тузиш ҳолати аниқланганда, автомобилни етказиб бериш муддати қўшимча 120 кунгача узайтирилиши мумкин эди. Эндиликда бу банд тўлиқ олиб ташланган.
Шунингдек, шартномада сотувчининг қонунчиликда белгиланган мажбуриятлари ҳам аниқ белгилаб қўйилди.








