SamAuto’даги давлат улуши Туркия компаниясига сотилди

    Саноат 30 сентябр 2025 775

    «Самарқанд автомобиль заводи» (SamAuto) нинг устав капиталидаги 75,2 фоиз давлат улуши Туркиянинг «Anadolu Isuzu» компаниясига сотилди.

    Давлат активларини бошқариш агентлиги хабарига кўра, завод активи 80 миллион долларга хусусийлаштирилган.

    Агентлик молиявий консультант сифатида «KPMG» халқаро компанияси ҳамда юридик консультант сифатида «Dentons» халқаро компанияси жалб этилганини маълум қилди.

    Келишувга асосан, «Anadolu Isuzu» 80 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция киритиш мажбуриятини ҳам олган.

    Инвестиция мажбурияти доирасида Ўзбекистонда катта сиғимли (12–18 метрли) автобуслар ва электробуслар ишлаб чиқариш, мамлакат бўйлаб лицензияланган сервис марказларини ташкил этиш ҳамда автобусларни Марказий Осиё, Жанубий Кавказ, Яқин Шарқ ва Африкага экспорт қилиш кўзда тутилган. Бу ташаббус Ўзбекистонда минтақавий транспорт хабини шакллантиришга хизмат қилади.

    «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ Қўшма корхонанинг қолган иштирокчилари «ITOCHU CORP.» ва «ISUZU MOTORS Ltd.» компаниялари (Япония) (12,4 фоиздан) ҳисобланиб, таъсис ҳужжатлари билан Ўзбекистон улушининг сотилиши билан боғлиқ барча ҳаракатларни Япония томони билан келишади.

    Маълумот учун: «Anadolu Isuzu» компанияси – 1965 йилда «Anadolu Group” (Çelik Montaj) компаниялар гуруҳи (ҳолдинг) корхоналари таркибида ташкил этилган.

    «Anadolu Group» компаниялар гуруҳи (ҳолдинг) 2021 йилда «Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan» МЧЖ устав капиталидаги 57,1 фоиз давлат улушини 252,2 млн долларга сотиб олган ҳамда ўтган даврда 250 млн доллар инвестиция (2 та йирик завод қурилиши ва 1 та завод модернизация ишлари) киритилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates