“UzAuto Motors”нинг халқаро облигацияларига бошланғич фоиз ставкаси белгиланди

    Илк даромадлилик фоиз ставкаси 5,375% атрофида баҳоланди.

    “UzAuto Motors” АЖнинг илк даромадлилик фоиз ставкаси 5,375% атрофида белгиланди. Ташкилотга тегишли корпоратив облигацияларнинг купон ставкасини белгилаш жараёни бугун, 27 апрель куни якунланиши кутилмоқда.

    “UzAuto Motors” АЖнинг 300 миллион АҚШ доллари миқдорида 5 йил муддатга RegS/144A форматида илк халқаро облигацияларини муомалага чиқариш бўйича инвесторлар билан роудшоу якунланди ва бошланғич фоиз ставка эълон қилинди. Бу ҳақида Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

    Инвесторларнинг таклифларига асосланган молиявий консультантларнинг (Сiti, MUFG, Raiffeisen Bank International, Natixis) тавсиясига кўра, “UzAuto Motors”нинг илк даромадлилик фоиз ставкаси 5,375% атрофида белгиланди ва Лондон вақти билан соат 08:15 да буюртмалар китоби очиқ, деб эълон қилинди. Айни пайтда инвесторлардан талабномалар қабул қилинмоқда.

    Иккиламчи бозор кўрсаткичлари ҳамда бошқа омиллардан (эмитент билан боғлиқ рисклар, облигациянинг кутилаётган ликвидлилиги, бозорнинг жорий ҳолатидан) келиб чиқиб, бошланғич фоиз ставкаларни эълон қилишда аксарият инвесторлар учун энг мақбул ставканинг белгиланиши транзакцияда муҳим стратегик аҳамият касб этади.

    Маълумот учун, жорий йилнинг 22-26 апрель кунлари бўлиб ўтган роудшоу тадбири доирасида АҚШ, Европа, Россия Федерацияси ва Осиё мамлакатларининг 50 дан ортиқ глобал халқаро институционал инвесторлари иштирокида телеконференция (Global Investor Call) ўтказилиб, 28 га яқин йирик халқаро инвесторлар билан яккама-якка учрашувлар ташкил этилди ва уларнинг саволларига тўлиқ жавоблар берилди.

    Ўтказилган учрашувлар натижасида ташкиллаштирувчи банклар томонидан инвесторларнинг дастлабки таклифлари йиғилди ҳамда сифатли (диверсификация қилинган, узоқ муддат давомида қўллаб-қувватлайдиган) инвесторларни транзакцияга жалб қилиш муҳим аҳамият касб этиши белгиланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates