Uzbekistan Airways авиапарки яна битта Airbus A320neo билан тўлдирилди

    Транспорт 28 июл 2023 1721

    2023 йил 27 июлда пойтахт аэропортида навбатдаги Airbus A320neo тантанали равишда кутиб олинди.

    Uzbekistan Airways авиакомпанияси ўн тўққизинчи Airbus ҳаво кемасини қабул қилиб олганини маълум қилади. Янги авиалайнер ишлаб чиқарувчининг Тулузадаги заводида Uzbekistan Airways компаниясига топширилди. Анъанага кўра, янги ҳаво кемаси Тошкент аэропортида сув аркаси билан кутиб олинди. Ҳаво кемаси стандарт бир тоифали компоновка тартибида 186 йўловчини ташиш учун мўлжалланган.

    Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Airbus A320neo ўз синфидаги энг яхши ўрта масофали ҳаво кемаси бўлиб, барча хавфсизлик ва ишончлилик талабларига жавоб беради. Бу аввалги авлод ҳаво кемаларига қараганда 15% тежамкор, карбонад ангидрид чиқариши эса халқаро стандартларга мувофиқ меъёрдан 50% камроқ.

    «Умумий ҳисобда, жорий йил охирига қадар биз ушбу турдаги бешта ҳаво кемасини қабул қилиб олишни режалаштирганмиз. Бугун эса иккинчисини кутиб оляпмиз. Биринчиси Ўзбекистонга 16 июнда етиб келган эди ва дарҳол парвозлар жадвалига киритилиб, халқаро ва маҳаллий йўналишларда парвозларни муваффақиятли амалга ошириб кела бошлади», – деди «Uzbekistan Airways» АЖ Бошқарув раиси Шухрат Худайкулов.

    Авиақатновларга бўлган талаб юқори бўлган бир пайтда янги ҳаво кемалари бизга ҳозирданоқ вақтни самарали режалаштириш ва янги йўналишларни очиш масалаларини ҳал қилишга ёрдам беради. Келгусида авиакомпания уларни бизнес класс билан икки тоифали компоновкага айлантириш устида иш олиб боради. Шунингдек, яқин келажакда бренд ливреяни янгилаш режалаштирилган, шунинг учун ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи ҳаво кеамалари соддалаштирилган фюзеляж кўринишида қабул қилиняпти. Авиакомпания янги ҳаво кемасидан Тошкент шаҳри ва вилоятлардан амалга ошириладиган авиақатновларда фойдаланишни режалаштирган. Авиалайнер BOC Aviation компанияси томонидан узоқ муддатли ижара асосида етказиб берилди.

    Шундай қилиб, авиакомпания паркида 30 дан ортиқ Boeing ва Airbus самолётлари, жумладан, иккита А-330 ҳамда Ўзбекистон бўйлаб парвозларни амалга ошириш учун Чехия ишлаб чиқарувчисидан сотиб олинган, қисқа масофага парвоз қилувчи Л410 ҳаво кемалари мавжуд.

    Ҳаво кемалари сонининг ортиши муносабати билан авиакомпания янги учувчилар ва борт кузатувчиларни тайёрлаш бўйича самарали ишларни бажариб келяпти. «Ўқув-машғулот маркази» МЧЖ мутахассислари ва Uzbekistan Airways учувчи-инструкторлари томонидан эса экипаж аъзоларини сифатли ўқитиш ва авиакомпанияда фаолият олиб бориш бўйича ишлар олиб бориляпти, деб хабар беради «Uzbekistan Airways» АЖ матбуот хизмати.

    Янги авиалайнерни Uzbekistan Airways раҳбарияти ва ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, авиаспоттерлар ва Тошкент давлат транспорт университетининг авиация транспорти муҳандислиги факультети талабалари кутиб олди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates