"Uzbekistan Airways" Исроилга авиақатновларни давом эттиради

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Тошкентдан Тель-Авив йўналиши бўйича парвозларини вақтинча тўхтатгани ҳақидаги хабарини ўзгартирди.

    12 октябр куни дипломатик миссия авиакомпания хавфсизлик нуқтаи назаридан парвозларни тўхтатишга қарор қилгани ҳақида ёзганди. Аммо кўп ўтмай, хабар ўзгартирилди. Янги хабарда таъкидланишича, авиакомпания 12 октябрдан авиақатновни давом эттиришга қарор қилган.

    “Кейинги авиақатновлар тўғрисида қўшимча маълумот берилади”, — дейилади хабарда.
    Аввалроқ Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган ватандошларга мурожаат қилганди. Унда Ўзбекистон фуқароларига Исроилдаги барча зарур эҳтиёт чораларини кўриш, хавфсиз жойларда бўлиш ва расмий органлар хабардор қилинмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилинган.

    7 октябр куни кечқурун "ҲАМАС" Исроилга янги ракета ҳужумларини уюштирди. Оқибатда ўнга яқин одам жароҳат олди. Ракета бўлаклари Тель-Авивдаги уйларга қулаган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates