Ўзбекистон Италия билан дзюдо ва спорт тиббиёти бўйича ҳамкорлик қилади

    Спорт 23 май 2020 2641

    Ўзбекистон дзюдо федерацияси ва Италия дзюдо, каратэ, кураш ва жанг санъатлари федерацияси (Federazione Italiana Judo, Lotta, karate, Arti Marziali - FILJKAM) дзюдо машғулотлари ва спорт тиббиётида тажриба алмашиш борасида ҳамкорлик қилиш учун янги битим имзолади.

    Пандемия туфайли ҳужжат узоқ масофадан туриб онлайн тарзда имзоланди. Ушбу ҳамкорликни ўрнатиш ташаббуси Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси томонидан Италия Кураш федерациясининг президенти бўлган Кампания ва Молизе (Италия) минтақаларидаги Фахрий консули Витторио Георги кўмагида илгари сурилган.

    Шундай қилиб, 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комилов томонида Италияга ташриф уюштирилган эди. У FILJKAM президенти Доменико Фальконе, ташкилот бош котиби Массимилиано Бенуччи, техник директор Киоши Мураками билан учрашган. FIJLKAM Олимпия мажмуасига ташриф чоғида Ўзбекистон делегацияси спортчиларни тайёрлаш жараёни ва машғулот заллари билан батафсил танишган эдилар.

    Ўтган вақт давомида икки федерация раҳбарлари ва мутахассислари ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини ривожлантириш бўйича қатор онлайн учрашувлар ва музокаралар ўтказдилар.

    Натижада имзоланган шартномада қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланган: ўқитувчилар, судялар ва тиббиёт ходимларининг ўзаро саёҳатларини ташкил этиш орқали билим ва тажриба алмашиш, махсус машғулотлар, курслар, семинарлар, симпозиумлар,илмий тадқиқотлар, қўшма спорт тадбирлари ва тренинглар ўтказиш ҳамда спорт тиббиёти соҳасида мутахассислар тайёрлаш...

    Томонлар келишувининг амалда бажарилиши, жумладан, спортчиларни бўлажак Олимпия ўйинларига биргаликда тайёрлаш ишлари Ўзбекистон ва Италиядаги карантин чекловлари юмшатилиши билан бошланади.



    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates