Суҳбат давомида 100 нафарга яқин дастурчи ёшлар билан вилоятда янги дастурчилар жамоасини шакллантириш, замонавий йўналишда янги иш ўринлари яратиш бўйича савол-жавоб суҳбати бўлиб ўтди.
Учрашувда Фарғона вилояти ёш дастурчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоблар олдилар. Бундан ташқари, дастурлашга энди кириб келган бошланғич дастурчилар ушбу жамоада ўз билим ҳамда кўникмаларини орттириб боришлари мумкинлиги тушунтирилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.