Узоқ масофада жойлашган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг вахта усули тўғрисидаги низом тасдиқланди

    Ҳукуматнинг “Узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг вахта усули тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (09.10.2020 йил, 636-сон) қабул қилинди.

    Унга кўра:

    Узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг вахта усули тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    Шунингдек:

    • узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган

    объектларда қурилиш-монтаж ишларини ташкил қилиш;

    • вахта усулида ишлаётган ходимларнинг дам олиш вақтида ҳаёти

    ва иш фаолиятини таъминлаш учун вахта шаҳарчаларини ташкил қилиш;

    • ишларни вахта усулида ташкил қилишда меҳнат ходимларнинг

    меҳнатига ҳақ тўлаш, имтиёзлар ва компенсациялар тартиби;

    • ишларни вахта усулида ташкил қилишда қонун ҳужжатларида

    назарда тутилган кафолатлар ҳам белгиланди.

    Вахта усулида бажариладиган ишларга 18 ёшга тўлмаган ишчи ва хизматчилар, ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган фарзандлари бор аёллар жалб қилинмайди.

    Ҳисобга олинадиган давр мобайнида ходим ишлаб берадиган соатларнинг нормал ёиғиндиси беш кунлик иш ҳафтаси ва 8 соатлик иш сменаси ҳамда байрам арафасидаги 7 соатлик иш сменасидан (40 соатлик иш ҳафтаси учун) келиб чиққан ҳолда белгиланади.

    Ходимларнинг ҳар кунги дам олиш вақти, овқатланиш учун белгиланган вақтни ҳам ҳисобга олганда, 12 соатдан кам бўлмаслиги лозим.

    Вахтанинг давомийлиги эса бир календар ойдан ошмаслиги керак.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates