«Uzсharmexpo-2022» жаҳон тенденцияларининг муҳокама маркази

    Бизнес 24 май 2022 1122

    2022 йил 25-27 май кунларида бўлиб ўтадиган «UzCharmExpo-2022» 12-халқаро кўргазма-ярмаркаси олдидан «Ўзчармсаноат» уюшмаси раҳбарияти Халқаро чарм ишлаб чиқарувчилар кенгаши (ICT) котиби Керри Сеньор билан учрашув ўтказди. Чарм-пойабзал саноатида халқаро ташкилот билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масаласи мулоқот мавзуси бўлди.

    Учрашув аввалида меҳмонга мамлакатимизда чарм-пойабзал ва мўйначилик саноатини янада ривожлантириш борасида давлат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар, қонунчилик базаси, хорижий сармоядорларга яратилган шароитлар, солиқ ва божхона имтиёзлари, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти, хом ашё базаси тўғрисида атрофлича маълумот тақдим этилди.

    Ўз навбатида Керри Сеньор сўнгги йилларда Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатида ўсиш динамикаси кузатилаётганини қайд этди. Мамлакатимизда инвесторлар учун яратилган шароит, очиқ ва либерал пул-кредит сиёсати, давлатнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслари ҳар қандай хорижий инвесторнинг мамлакатимизда бизнеси кафолатланганини англатади.

    Йиғилишда терини қайта ишлаш саноатида экология масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Дунё чарм-пойабзал ва кийим-кечак ишлаб чиқарувчилари, дизайнерлар табиий чармдан сифатли ва саломатлик учун хавфсиз маҳсулотлар тайёрлашга катта эътибор қаратяпти. Бу ўз навбатида чарм ишлаб чиқарувчиларга бир қатор талабларни қўяди. Ўзбекистон ҳам бу йўлда ишонч билан олға боряпти. Ўзбекистон чарм саноатида кейинги 5 йилда чарм ишлаб чиқариш корхоналарининг модернизация қилиниши экология масалаларини ҳал қилиб келади. Бу ўз навбатида атроф-муҳитни асраб-авайлашда, шубҳасиз, муҳим аҳамиятга эга.

    ICT – чармсаноат йўналишидаги халқаро ташкилот. Унга 1926 йилда асос солинган. Бугунги кунда мазкур халқаро кенгашга 34 та давлат аъзо. Ўзбекистон 2018 йилдан буён ICTнинг тенг ҳуқуқли аъзоси саналади. Ташкилотнинг асосий вазифаси чарм маҳсулотлари савдосини ягона халқаро шартномалар асосида амалга ошириш, халқаро савдо барқарорлигини таъминлашдир. Шунингдек, тармоқ олдида турган масалаларни биргаликда ечишда амалий кўмак кўрсатишдир.

    Томонлар жорий йил 25-27 май кунларида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «UzCharmExpo 2022» халқаро кўргазмаси давомида бевосита мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates