Тедрос Гебрейесус: Исроилнинг Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳридаги ҳарбий амалиёти гуманитар фалокат келтириб чиқаради

    Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди.

    “Рафаҳга кенг миқёсли бостириб кириш гуманитар фалокатга айланади”, деб ёзди у Х (олдинги Twitter) ижтимоий тармоғида.

    ЖССТ раҳбари, шунингдек, можаро томонларини ўт очишни тўхтатишга ва “барқарор тинчлик” ўрнатишга чақирди, деб хабар беради tass.ru.