Пойтахтимизда яна бир янги йўл ўтказгич қурилиши якунланмоқда

    Урбанизация 26 июн 2020 1902

    Пойтахтимизнинг Сергели туманида сўнгги 3-4 йилда рўй бераётган ўзгаришлар, олиб борилаётган бунёдкорликлар ушбу туманни шаҳар ичидаги шаҳарга айлантириб юбормоқда.

    Ўтган қисқа вақт давомида мазкур туманда барпо этилган 460 та кўп қаватли уйларнинг фойдаланишга топширилиши бу ерга 100 мингдан зиёд аҳоли кўчиб келишига ва улар сонининг 276 минг нафардан ортишига сабаб бўлди. Бунинг натижасида, инфратузилма тармоқларига юклама ҳам ортмоқда. Шу боис бу ерда қўшимча муҳандислик объектлари, туманни шаҳарнинг марказий қисми билан боғловчи йўл ва кўприклар қурилишига катта аҳамият қаратилмоқда.

    Бу ишларга «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Кўприкқурилиш трести» унитар корхонаси жамоаси ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Корхона мутахассислари томонидан Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасининг Тошкент – Ангрен темир йўли билан кесишмасида транспорт ечими (йўл ўтказгич) қурилиши ишлари якунига етмоқда.

    Маълумки, ушбу йўналиш Сергели туманининг энг серқатнов ҳудудларидан бири бўлиб, туманнинг 2 та йирик қисмини бир-бирига боғлайдиган асосий транспорт йўлагидир.

    Лойиҳага асосан йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 772,5 метр бўлиб, кенглиги ўртача 28 метрни ташкил этади ҳамда темир йўл линияси устидан қарийб 9 метр баландликдан ўтади. Иншоотнинг эстакада қисми узунлиги 445,3 метр, баландлиги 8,2 метр, тиргак деворларининг умумий узунлиги эса 327,2 метрдан иборат бўлди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, бугунги кунгача ушбу йўл ўтказгичнинг қарийб 90 фоизга яқин қурилиш ишлари якунланган. Фақат сўнгги асфальт ётқизиш ва пиёда йўлакларини пардозлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари қолди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates