Валенсиядаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин туфайли тўрт киши ҳаётдан кўз юмди

    Испаниянинг Валенсия шаҳридаги кўп қаватли уйдаги ёнғин оқибатида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди, 20 киши бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда Levante маҳаллий нашри фавқулодда хизматларга таяниб.

    Кампанар туманидаги 14 қаватли уйдаги ёнғин тўртинчи қаватда бошланган, бироқ тарқалишда давом этган ва бутун бинони қамраб олган. Аввалроқ 13 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.

    Валенсия автоном ҳамжамиятининг фавқулодда хизматлари раҳбари ўринбосари Хорхе Суарес тўрт киши ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди.

    Бинога киришнинг ҳозирча имкони йўқ, у ёниб кетган ва қутқарувчилар бинонинг қулаши эҳтимолини истисно қилишмаяпти.

    Жароҳатланганлар сони 14 нафарга етган, деб хабар беради ria.ru.