Ватан сарҳадлари ишончли қўлларда

    Бешариқ туманидаги Мусиқа ва санъат мактабида Республика маънавият ва маърифат маркази ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда “ Ватан остонаси” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

    Республика “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, таниқли театр актёрлар, шоир ва ёзувчилар, олим, санъаткорлар маҳалла аҳли, ҳарбийларнинг оила аъзолари ва ёшлар билан учрашиб дилдан суҳбат қуришди.

    Ватан посбонлари томонидан ташкил этилган қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техникалар кўргазмаси, шунингдек, шижоатли ҳарбийлар бажарган қўл жанги машқлари намойиши ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

    – Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 13 январь куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида, ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий ва жанговар тайёргарлигини кучайтириш, ёшларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш бўйича берган тавсиялари халқ ва армияни бир мақсад йўлида бирлаштирди, – дейди Республика маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими бошлиғи Маъсуджон Сулаймонов. – Бундай амалий учрашувлар вилоятимиздаги ҳар бир чегара олди ҳудудлар, шаҳар ва туманларда, ёшлар,нуронийлар иштирокида катта уюшқоқлик, кўтаринкилик билан ўтмоқда. Ҳарбийларга китоблар совға қилинияпти. Юрт тинчлиги, сархадларимиз мустаҳкамлиги йўлида ўз оромидан кечиб, туну кун сергакликни йўқотмаётган аскарлар шаънига шеърлар айтилмоқда. Она Ватанни ҳимоя қилишдек шарафли ишга бел боғлаган ҳарбийлар ва уларнинг турмуш ўртоқларига миннатдорлик билдирилиб, қўллаб-қувватланмоқда.

    Самимий ва қизиқарли мулоқотларга бой бўлган маънавий-маърифий тадбирлар ўзаро савол-жавоблар, дилтортар куй-қўшиқ, рақслар билан янада файзли кечмоқда.


    Расулжон Камолов,
    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates