Ватанимга таянчман

    Ҳарбий 11 январ 2022 2505

    Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жорий йил 11 январда «Ватанпарвар» ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Сергели тумани Ўқув спорт техника клубида «Ватанимга таянчман» мавзусида ҳарбий-ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

    Тадбирда, шунингдек, Сергели тумани ҳокимлиги вакиллари, Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари ҳамда бир гуруҳ ёшлар иштирок этди.

    Тадбир мобайнида миллий армиямизга қаратилаётган юксак эътибор ва янгиланишлар, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, шунингдек, ҳарбийликнинг шарафи ва масъулияти хусусида сўз юритилди.

    Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши томонидан аҳоли, айниқса, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, меҳнатга масъулиятли муносабат, ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини сингдириш, ёшлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш ва уларни оммавий техник касбларга тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

    Жумладан, ўтган йил давомида пойтахтимизда «Ватанпарвар» ташкилоти томонидан 340 дан ортиқ ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ва 100 дан зиёд спорт мусобақалари ўтказилган бўлса, 10 мингга яқин фуқаролар оммавий техник касбларга тайёрланди.

    Лазиз Бўронов,

    Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи

    «Ватанпарвар» ташкилоти матбуот котиби.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates