Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Собиржон Шамсиддинович Орипов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Зомин” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонасининг директори лавозимидан озод қилинди.
Шухрат Журабаевич Хакимов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Зомин” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонасининг директори этиб тайинланди.
Маълумот учун, Шухрат Хакимов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими мудири лавозими ишлаб келаётган эди.