Вебстер университети билан ахборот технологиялари соҳасида таълим йўналишлари йўлга қўйилади

    Таълим 13 июл 2022 1136

    Бугун, 13 июлда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Тошкентдаги Вебстер университетининг Халқаро компуслар бош директори Раян Гаффи билан учрашув ўтказди.

    Учрашув давомида Тошкент шаҳридаги Вебстер университетида яқин истиқболда ахборот технологияларига оид бир қатор таълим йўналишларини йўлга қўйиш мақсад қилингани айтиб ўтилди.

    Шунингдек, бу борада АКТ вазирлиги билан бевосита ҳамкорлик қилиш, ўзаро шерикликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

    Шу билан бирга, учрашувда таълим йўналишларида ахборот технологиялари ўрнини янада мустаҳкамлаш ҳамда талабаларга амалиёт ўташ имкониятлари ҳам муҳокама этилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates