Велоспортни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди

    Спорт 6 май 2022 1598

    5 майда Ўзбекистон велоспорт федерацияси раиси Танзила Нарбаева Осиё велоспорт конфедерацияси президенти Осама Аҳмад ал-Шафарни қабул қилди.

    Учрашувда юртимизда велоспортни янада ривожлантириш, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни ушбу спорт турига кенг жалб этиш ҳамда шу орқали мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш каби масалалар, шунингдек Осиё велоспорт конфедерацияси билан ҳамкорликда истиқболли режаларни амалга ошириш муҳокама қилинди.

    Ўз навбатида, О. Ал-Шафар Ўзбекистонда велоспортни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларга, спортчилар учун яратилган шарт-шароитларга юқори баҳо берди.

    Меҳмонлар ана шу эътибор натижасида Ўзбекистон велоспортида кескин юксалиш кўзга ташлангани ва натижада ўзбекистонлик спортчилар жорий йил март ойида Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этганини мамнуният билан қайд этди.

    Шунингдек, учрашувда меҳмонлар томонидан Ўзбекистонда велоспортнинг шоссе, тоғ ва трек турлари бўйича мусобақаларни ташкил этиш, Осиё чемпионатларини ўтказиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирди.

    Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда велоспорт терма жамоасининг моддий-техник базасини янада кучайтириш, хорижий мураббийларни жалб этиш орқали уларнинг салоҳиятидан юқори даражада фойдаланиш, спортчиларни келгусидаги йирик мусобақаларга пухта тайёрлаш каби устувор масалалар юзасидан ҳамкорликни янада жадаллаштиришга келишиб олди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates