Аслида эса кичик миқдордаги (1–2 мл) ҳаво, агар у томир орқали киритилса, одатда организм учун хавфсиз ҳисобланади. Бундай ҳаво пуфаклари кўпинча ўпкада ёки кичик капилляр томирларда тўхтаб, кейинчалик организм томонидан қайта сўрилади. Яъни, кичик пуфакчалар вақт ўтиши билан қонга сингиб, нафас олиш жараёни орқали табиий йўл билан танадан чиқиб кетади.
Қачон ҳаво хавфли бўлади?
20 мл ва ундан ортиқ ҳаво венага тез киритилганда, бу ҳолат аэроэмболия деб аталади. Аэроэмболияда ҳаво томирдаги қон оқимини тўсиб қўяди. Бу асаб тизими, юрак ва ўпка фаолиятига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Хусусан, агар ҳаво юракнинг ўнг қисми ёки ўпка артериясига кирса, бу ҳолат ўта хавфли ҳисобланади.
Аэроэмболиянинг эҳтимолий белгилари:
- нафас қисиши (ҳаво етмаслиги ҳисси)
- кўкракда оғриқ
- бош айланиши, тушкунлик ҳолати
- юрак уришининг кучайиши
- оғир ҳолатларда — онгни йўқотиш
Амалиётда нималарга эътибор берилади?
Тиббий ходимлар капельница ёки инъекция пайтида система ва шприцларда ҳаво бўлмаслигини синчиклаб текширишади. Бу — хавфли ҳолатларни олдини олиш учун муҳим эҳтиёт чорасидир.








