Дубай (БАА) миллионерлар учун энг яхши шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб, Нью-Йоркни ортда қолдирди. Bloomberg томонидан кўриб чиқилган тадқиқот натижаларига кўра, Халқаро кўчмас мулк брокери Savills бойлар учун энг мос мегаполисларни санаб ўтди.
Дубайнинг жозибадорлиги мерос солиғининг йўқлиги ва капиталнинг ўсиши, ривожланган инфратузилма, юқори даражадаги хавфсизлик ва халқаро мактабларнинг хилма-хиллиги билан боғлиқ. Асосий омиллардан бири “олтин виза” олиш имконияти билан боғлиқ – 2 миллион дирҳам (544 500 доллар) сармоя эвазига у мамлакатда 10 йил яшаш ҳуқуқини беради.
Нью-Йорк иккинчи ўринда, Сингапур эса кучли учликни якунлади. Гарчи Лондон ҳаёт сифати бўйича етакчи бўлса-да, мамлакатнинг ҳашаматли кўчмас мулкка бўлган талабга салбий таъсир кўрсатган солиқ тизими туфайли ўнинчи ўринга тушиб кетди, деб хабар берди lenta.ru.








