ОАВ: Зимбабве президентининг вертолёти ҳавога кўтарилгандан кейин қулаб тушди

    Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагва учиши керак бўлган вертолёт ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай қулаб тушди.

    Президент унинг бортида бўлмаган, экипаж омон қолди. Бу ҳақда Зимбабве ахборот вазири Женфан Мусвере баёнотига таяниб ZBC телеканали хабар берди.

    Баёнотга кўра, ҳодиса 15 сентябрь куни мамлакат жанубидаги Масвинго шаҳрида юз берган, у ерда президентнинг туғилган куни билан бир вақтга тўғри келган Мунумутапа куни муносабати билан илк бор тантаналар ўтказилаётганда содир бўлди. Байрамлар ҳукмрон ЗАНУ-ПФ партиясининг Ёшлар лигаси томонидан бир пайтлар ҳозирги Зимбабве Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган қадимги Мунумутапа империяси хотирасига бағишланди.

    Байрам тадбирларида Зимбабве президенти Эммерсон Мнангагва ва унинг рафиқаси Оксилия Мнангагва, вице-президент Кембо Мохади, ЗАНУ-ПФ раиси ва мудофаа вазири Оппа Мучингури-Кашири ва бошқа юқори мартабали ҳукумат ва партия амалдорлари иштирок этди.

    Дастлабки маълумотларга кўра, вертолёт ҳалокатига техник носозлик сабаб бўлган. Зимбабве фуқаро авиацияси бошқармаси воқеа юзасидан тергов олиб бормоқда, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates