Витилигога чалинган беморлар коронавирус бўлиб қолса оқ доғлари кўпайиб кетиши мумкинми?

    Севара Убайдуллаева, ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

    —Витилиго касаллиги аутоиммун жараён билан кузатиладиган касаллик бўлиб, унинг келиб чиқишида турли омиллар таъсир этади. Коронавирус таъсирида ҳам аҳолининг 4 фоизида аутоиммун жараён кузатилиши оқибатида цитокин шторми кузатилади. Олимларнинг таъкидлашича, аутоиммун жараён билан кечадиган касалликларни ўтказаётган беморлар организмида иммун тизим бу жараённи назорат қилишга мослашган бўлади.

    Витилиго касаллигида кечаётган аутоиммун жараённи организм бошқаришни ўргангани боис, ташқи вирус, яъни коронавирус организмга тушганида, организмда келиб чиқиши мумкин бўлган аутоиммун жараённи олдини олиш хусусияти ишга тушиб, касаллик оғир кечуви кузатилмаслиги мумкин. Лекин бу дегани витилиго касаллиги каби аутоиммун жараённи кечираётган беморлар коронавирус касаллиги билан касалланса енгил даражада ўтади ва ҳимояланмаслик, профилактика қилмаслик мумкин дегани эмас.

    Бундай ҳолатлар инсон организмига тушган вирус ҳажмига боғлиқ бўлади. Агар организмга кўп миқдорда вирус тушса ёки касалликдан тўлиқ тузалмасдан туриб беморлар билан контактда бўлиб яна вирус организмга тушса, касаллик оғир кечиши кузатилади.

    Шунинг учун ҳозирда ва доимий равишда бу касалликдан ҳимояланиш, ниқоб ва қўлқопларни тақиш, қўлларни доимий равишда совунлаб ювиш ёки антисептик воситалар билан ишлов бериш ҳамда одамлар кўп жойларда масофани сақлаш ўз долзарблигини йўқотмаган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates