Владимир Норов ШҲТ Бош котиби билан учрашди

    2022 йил 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов мамлакатимизга ташриф билан келган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Мин билан учрашди.

    Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан ШҲТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

    Ўзбекистоннинг ШҲТга раислигидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди. Томонлар Ўзбекистон раислигида Ташкилотнинг шу кунгача 40 дан ортиқ тадбирлари муваффақиятли ўтказилганини қайд этди ҳамда жорий йилнинг май-центабр ойларига мўлжалланган юқори даражадаги учрашувларнинг ташкилий масалалари ва кун тартибини муҳокама қилдилар.

    Таъкидланганидек, Ўзбекистон ташаббуси билан ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари йўлга қўйилган бўлиб, улар Ташкилот кун тартибини замонавий воқеликни ҳисобга олган ҳолда бойитишга хизмат қилмоқда. Хусусан, ШҲТга аъзо давлатларнинг ахборот-коммуникация технологиялари, камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича илк бор вазирлар йиғилишлари ташкиллаштирилди. 17 май куни эса Тошкент шаҳрида ўсимликлар карантини бўйича масъул идоралар раҳбарларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

    ШҲТ Бош котиби асосий воқеа – 2022 йил 15-16-центабр кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига тайёргарлик кўриш, мамлакатимиз томонидан Самарқанд саммитини мазмунан бойитиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни юксак баҳолади. Шу нуқтаи назардан, томонлар бўлажак саммит доирасида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатларни келишиш жараёнини тезлаштириш бўйича фаол саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлигини таъкидладилар.

    ШҲТ фаолиятини янада ривожлантириш, унинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

    Музокараларда халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари, жумладан, Афғонистондаги мавжуд вазият ҳам кўриб чиқилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates