Акция доирасида шифокорлар томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳисобида турувчи ва эҳтиёжманд беморлардан 910 нафари бепул тиббий кўрикдан ўтказилиб, 143 нафарида турли касалликлар аниқланди.
Ушбу беморлардан 36 нафари Вобкент туман тиббиёт бирлашмасига госпитализация қилиниб, 32 нафарига вилоят даволаш муассасаларига йўлланма берилди. 8 нафарида эса юқори технологик амалиётлар бажарилди. Қолган беморларга ҳам тор соҳа мутахассислари томонидан тегишли тавсиялар берилди.
Энди бундай акциялар вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам ўтказилади.