ССВ 50 ёшдан ошган аёлларни 7та текширувдан ўтишга чақирди

    50 ёшдан ошган аёллар саломатлигини сақлаш ва ҳаёт сифати юқори бўлиши учун мунтазам тиббий текширувлардан ўтиб туриши лозим. Боиси бу ёшда улар кўплаб касалликлар ва саломатлик муаммоларига дуч келиш хавфи остида бўлади.

    Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

    Қуйида 50 ёшдан ошган аёллар учун тавсия қилинадиган асосий тиббий текширувлар ҳақида маълумот келтирилган.

    1.Кўкрак бези саратони скрининги.

    Кўкрак бези саратонини ўз вақтида аниқлаш жуда муҳим. Шу боис 50 ёшдан ошган аёллар учун ҳар йили бир марта маммография текширувидан ўтиш тавсия этилади. Агар оилада кўкрак бези саратони билан оғриганлар бўлса, бу текширувни тез-тез ўтказиш керак.

    2. Бачадон бўйни саратони скрининги.

    Ушбу текширув ўлим даражаси юқори бўлган энг хавфли касалликлардан бири — бачадон бўйни саратонини эрта аниқлашга ёрдам беради. Бироқ айрим аёллар бу текширувни эътиборсиз қолдиради.

    Қайғули оқибатлар кўпинча беморлар ўз вақтида кўрикдан ўтмаганлиги сабабли юзага келади. Колпоскопия бачадон бўйни ўсмаларини ташхислаш учун қўлланилади.

    3.Остеопороз диагностикаси.

    Менопауза бошланиши билан аёлларда остеопороз (суякларнинг мўрт бўлиши) хавфи ортади. Хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини берувчи энг самарали текширув суяк денситометриясидир (суяк зичлигини ўлчаш). 50 ёшдан кейин ҳар йили ушбу текширувдан ўтиб туриш фойдали.

    4.Қон босими назорати.

    Менопауза ва у билан боғлиқ ўзгаришлар туфайли аёлларда гипертония ривожланиши жуда кенг тарқалган. Агар у назорат остида бўлмаса, хавфли юрак-қон томир патологиялари вужудга келиши мумкин.

    5.Тўлиқ гормонал текширув.

    Эстроген ва тестостерон йиллар давомида ўзгариб турадиган асосий гормонлардир. Бироқ бошқа гормонларни ҳам мунтазам текшириб турган яхши. Чунки уларнинг мувозанати метаболизм, мия фаолияти, иштаҳа, тана ҳарорати ва бошқаларга таъсир қилиши мумкин.

    6.Қонда шакар ва холестерин миқдорини аниқлаш.

    Қонда глюкоза даражасини текшириш иккинчи тоифа қандли диабетни аниқлашга ёрдам беради. Бу кўпинча 40-50 ёшдан кейин ташхис қилинади.

    Ёмон холестерин (ЛДЛ) учун ўз вақтида ва мунтазам равишда қон таҳлилини топшириш инфаркт ва инсультнинг сабаби бўлган атеросклероз (томирларнинг деворларида бляшка шаклланиши) ривожланишининг олдини олади.

    7.Кўз ва эшитиш текширувлари.

    Кўз ва эшитиш қобилиятини сақлаш учун офтальмолог ва оториноларинголог кўригидан ўтиб туриш зарур. Кўриш ва эшитиш даражасида ўзгаришлар аниқланса, тезда мутахассисга мурожаат қилиш тавсия этилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates