Куни кеча улардан учтасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.
Тадбирларда Янгибозор тумани ҳокими Ў.Қурбонов, тиббиёт ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла нуронийлари қатнашган.
Марказдан анча олисда жойлашган маҳаллаларда тиббиёт пунктлари фаолият бошлаши шу ҳудудларда яшовчи аҳолини хурсанд қилди. Эндиликда фуқаролар шундоқ қўл чўзса етгулик масофада жойлашган тиббий муассасаларга мурожаат қилади.