Боёвутда «Саломатлик сайллари» акцияси ўтказилди

    Саломатлик 4 апрел 2023 1767

    Сирдарё вилояти Боёвут туманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан «Саломатлик сайллари» акцияси ўтказилди.

    Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси Кўп тармоқли марказий поликлиникасида ўтказилган «Саломатлик сайллари» ойлиги доирасида тиббий кўрик ва соғломлаштириш тадбири ташкил этилди.

    Тиббий кўрик жараёнларига туман ҳудудида истиқомат қилаётган, аммо соғлиғида муаммоси бор болалар, аёллар, катта ёшли 1 690 нафар аҳоли вакиллари иштирок этиб, улар ўз соғлиқлари билан боғлиқ муаммога пойтахтдан келган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда вилоятдаги даволаш профилактика муассасаларининг турли тоифадаги мутахассислардан жавоб олди.

    Чуқурлаштирилган тиббий кўрик давомида 1 488 нафар фуқародан 941 нафарида турли кўринишдаги касалликлар аниқланиб, 880 нафар фуқарога амбулатор, 49 нафарига эса туман, вилоят ва республика даражасидаги даволаш профилактика муассасаларда стационар шароитда даволаниш учун маслаҳат ва тавсия берилган бўлса, 12 нафар фуқарони соғлиқ билан боғлиқ муаммосини юқори технологик жарроҳлик амалиётлари орқали бартараф этиш юзасидан чора-тадбир режасини ишлаб чиқишди.

    Шу билан бирга, маҳаллабай ва хонадонбай тиббий кўриклар ҳам ташкил этилиб, хасталиги сабаб тўшакка михланиб қолган беморлар ва уларни кўпдан буён қийнаб келаётган муаммоларга ечим изланди.

    Маданият маҳалласида истиқомат қилаётган, қандли диабетнинг 2 типи, полиартрит ва бир қанча касалликлар сабаб ўз хонадонида ётиб қолган, 45 ёшли, Шоира Мамаюсуповани саломатлик ҳолати Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий маркази раҳбари, профессор Наргиза Парпиева бошчилигидаги республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда вилоят даволаш профилактика муассасаларининг малакали ва етакчи мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиб, унга қўшимча даво муолажалари буюрилиб, дори-дармон ва сарфлов материаллари бепул тақдим этилди.

    Ғаллакор сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги «Гулбоғ» маҳалласидан 36 ёшли Каромат Раҳматова эса, таянч ҳаракат тизими билан боғлиқ муаммо юзасидан мурожаат қилди.

    Бир қанча текширувлардан сўнг, унда коронавирус инфекцияси асорати, таянч-ҳаракат аъзолари шакли ва функциялари бузилиши, яъни йирик бўғимлар артрози ташхиси қўйилиб, унга юқори технологик жарроҳлик амалиёти буюрилиб, ушбу амалиётни давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш юзасидан тавсия ва маслаҳат берилди.

    «Саломатлик сайиллари» доирасида Боёвутда ташкил этилган тиббий кўрик, соғломлаштириш тадбирлари давомида соғлиғида муаммоси бор фуқаролар вилоят маркази ва пойтахтга бормай, ўз яшаш ҳудудларида малакали ва етакчи мутахассисларидан жавоб олиш имконига эга бўлди.

    Шу ўринда яна бир хабар, кўчма хасталиклар аниқланган беморларга шифокорларнинг кўрсатмаси билан «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди томонидан кўзойнаклар, 12 турдаги дори-дармон воситалари бепул тарқатилди.

    Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates