Президентнинг "Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига кўра, фуқаролар тиббий ёрдамни электрон навбат асосида бепул олиши мумкин бўлади.
"Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Қарори (ПҚ-311-сон, 05.09.2024 й.) қабул қилинди.
50 ёшдан ошган аёллар саломатлигини сақлаш ва ҳаёт сифати юқори бўлиши учун мунтазам тиббий текширувлардан ўтиб туриши лозим. Боиси бу ёшда улар кўплаб касалликлар ва саломатлик муаммоларига дуч келиш хавфи остида бўлади.
Сирдарё вилояти Боёвут туманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан «Саломатлик сайллари» акцияси ўтказилди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали вакиллари ва Россиядан келган етакчи мутахасислар иштирокида Вобкент туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.
Шу кунларда Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги Катли, Қадрият, Қиёт, Оча-қалъа, Олтинкўл, Шоирлар, Барҳаёт, Ҳамдўстлик, Янгиобод маҳаллаларида 13 та енгил конструкцияли тиббиёт пункти иш бошлади.
Ҳукумат қарори билан Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари тасдиқланди.