Воҳада ўтган 10 ой давомида 2405 км йўллар таъмирланди...

    Қашқадарё вилоят Автомобиль йўллари бошқармаси томонидан жорий йил якунига қадар тегишли дастурлар асосида 2436 км йўллар ҳамда 22 та кўприклар қайта қурилиши белгиланган бўлиб, ҳозирга қадар жами 2405 км йўллар ҳамда 17 та кўприкларда қайта қуриш ишлари амалга оширилган.

    Бу ҳақда Қарши шаҳрида ўтган матбуот анжуманида вилоят Автомобиль йўллари бошқармаси масъуллари қайд этиб ўтди.

    — Амалий ишларимиз узлуксиз равишда давом эттирилмоқда, — дейди анжуман давомида Қашқадарё вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳусниддин Камолов. — Жумладан, давлатимиз раҳбарининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини таъминлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Шу асосда бир қатор ҳудудлар шунингдек, туризм объектларига олиб борувчи йўллар босқичма-босқич янгидан асфальт қилинмоқда. Айрим қисмлари жорий таъмирланиб чиқилмоқда. Бу каби жараёнлар келгуси йилда янада жадаллашади. Хусусан, 2024-йилда вилоятда жами 1981 км йўллар таъмирланиши режалаштирилмоқда. Бу эса, каттагина кўрсаткич. Энг асосийси, аҳолини йўлларини равон қилиб, бу борадаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этиб бориш.

    Тадбир давомида соҳа вакиллари журналистларни қизиқтирган саволларига етарлича жавоб беришга интилишди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates