Волейболчи қизларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этади

    9-18 август кунлари Туркиянинг Коня шаҳрида ўтадиган V Ислом бирдамлиги ўйинларининг жамоавий спорт турларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

    Эътиборлиси, дастлаб фақатгина гандбол ва баскетбол 3х3 бўйича аёллар жамоаларимиз ушбу турнирда иштирок этишлари эълон қилинган эди. Кейинчалик волейбол бўйича Ўзбекистон аёллар жамоасига ҳам бўлажак Ислом бирдамлиги ўйинларида қатнашиш учун таклиф келди.

    Қуръа якуни бўйича жамоаларимиз мусобақанинг гуруҳ босқичида қуйидаги рақибларга қарши баҳс олиб боради:

    Гандбол, “А” гуруҳи: Сенегал, Бангладеш, Туркия, Ўзбекистон;
    Волейбол, “А” гуруҳи: Ўзбекистон, Индонезия, Туркия, Эрон.

    Регламентга кўра, баскетбол 3х3 дастурида қуръа жамоаларнинг рейтингидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади ва натижа тез орада халқаро ташкилот сайтида эълон қилинади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates