WBC рейтинги янгиланди: Шаҳрам юқорилади

    WBC ноябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

    Супер енгил вазн тоифасидаги боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев янгиланган рейтингдан чиқиб кетди.

    Шу тариқа, рейтингда 9 нафар боксчимиз қолди:

    Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов 15-ўринни банд этиб турибди;

    Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев 5 поғона юқорилаб 13-ўринга жойлашди;

    Суперярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов бир поғона пастлаб 8-ўринни банд этди;

    Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов 3 поғона кўтарилиб 15-ўринни эгаллаган бўлса; Жаҳонгир Расулов бир поғона пастлаб, 31-ўринга жойлашди;

    Суперенгил вазн (63,5 кг): Ботир Аҳмедов 3 поғона пастлаб 33-ўринга жойлашди;

    Ярименгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 7-ўрин;

    Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев бир поғона юқорилаб 4-ўринни банд қилди;

    Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматов 5-ўрин.