WSJ: Трамп Зеленскийга ҳудудлар тақдири уни қизиқтирмаслигини айтди

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Владимир Зеленский билан музокаралар чоғида можарони тезкорлик билан ҳал этиш унинг устувор вазифаси эканини айтди, деб ёзади The Wall Street Journal расмийларга таяниб.

    “АҚШ Президенти Донбассни Украинага қайтариш устувор вазифа эмаслигини айтиб, Россия бу ҳудуднинг муҳим қисмини аллақачон назорат қилаётганини таъкидлади”, дейилади нашр хабарида.

    Газетанинг ёзишича, Трамп Зеленскийга Tomahawk ракеталарини яқин орада кутмаслиги кераклигини ҳам айтган. Нашрнинг ёзишича, Оқ уй раҳбари очиқчасига гапирган ва баъзида ҳафсаласи пир бўлган. Қайсидир лаҳзада у ҳатто Украина томони олиб келган жанговар хариталарга қарашдан ҳам бош тортган.

    Америка Президенти ўтган ҳафта Вашингтонда Зеленский билан учрашди. Axiosнинг қайд этишича, музокаралар кескин руҳда ўтган ва Америка етакчиси ўзини қаттиққўл тарзда тутган. Бир манбанинг айтишича, учрашув “ёмон ўтган”. Зеленский матбуот анжуманини Оқ уй ташқарисида ўтказишга мажбур бўлди.

    Музокаралардан бир кун олдин Владимир Путин АҚШ Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди. Томонлар Украинадаги вазиятни муҳокама қилишди. Суҳбатдан сўнг Оқ уй раҳбари Будапештда ҳамкасби билан учрашиш режасини маълум қилди.

    Путин билан суҳбатдан сўнг Трамп Киевга Tomahawk ракеталарини етказиб бериш бўйича эҳтимолий қарорни изоҳлар экан, кўп сонли ракеталарга эга бўлишига қарамай, Вашингтоннинг ўзи ҳам уларга муҳтож эканини айтди, деб хабар берди ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates