Халқ таълими вазирига сенатор сўрови юборилди

    Таълим 20 январ 2021 1605

    Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида халқ таълими соҳасини ислоҳ қилиш, ёшларни таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитларни яратиш, умумтаълим мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилди.

    Буларни амалга оширишда, аввало, мавжуд камчилик ва муаммоларни аниқлаб, ҳал қилиш лозим.

    Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ. Бурханов ҳудудларда аҳоли билан учрашиб уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди.

    Хусусан, жорий йилнинг январь ойида Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани аҳолиси билан ўтказилган учрашувларда “Ўчоқли”, “Янги турмуш” ва “Тараққиёт” маҳаллалари фуқаролари ушбу маҳаллалардаги мактаблар таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги сабабли, капитал таъмирлаб, реконструкция қилишда амалий ёрдам беришни сўради.

    Сенаторлар томонидан “Ўчоқли”, “Янги турмуш” ва “Тараққиёт” маҳаллаларида жойлашган умумтаълим мактаблари ҳолатлари жойига чиқиб ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам мазкур мактаблар бугунги кун талабларига умуман жавоб бермаслиги аниқланди. Маълум бўлишича туманда 62 та умумтаълим мактаби мавжуд бўлиб, уларда 27 672 нафар ёшлар таҳсил олмоқда.

    13 та умумтаълим мактабларида эса спорт заллари йўқлиги сабабли ўқувчилар жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланишмаяпти.

    Юқоридагиларни инобатга олиб, Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қ. Бурханов халқ таълими вазири Ш.Х.Шерматовга сенатор сўрови юборди.

    Унда Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани “Ўчоқли” МФЙда жойлашган 38-сонли мактабнинг эски биноси ўрнида янги замонавий 120 ўринли мактаб биносини қуриш, “Янги турмуш” МФЙдаги 50-сонли мактабнинг бўш турган биносини ҳамда “Тараққиёт” МФЙда жойлашган 20-сонли мактабни капитал реконструкция қилиш мақсадида 2022 йилга мўлжалланган инвестиция дастурига киритиш чораларини кўрилиши сўралган.

    Ўзбекистон Республикаси
    Олий Мажлиси Сенатининг
    Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates