Халқаро анжуман иштирокчилари буюк термизийлар зиёратида бўлди

    Бугун Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман иштирокчилари Сурхондарё воҳасидаги Ҳаким Термизий ва Имом Термизий мақбараларини зиёрат қилди.

    Дунё давлатларидан келган муфтийлар, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари қадамжоларда буюк муҳаддислар ҳақларига Қуръон тиловат қилиб, дуолар қилдилар.

    Шунинг билан бирга, эътиборли уламолар бутун дунёда тинчлик-фаровонлик бўлиши, бу юртдан буюк аждодларига муносиб авлодлар етишиб чиқишини сўраб хайрли дуолар қилдилар.

    Шунингдек, меҳмонлар мажмуаларни зиёрат қилишар экан, маҳобатли мақбаралар, серфайз ҳовли, бу ердаги ободонлаштириш ишларини кўриб, Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва аждодларга юксак эҳтиромни кўриб, юқори баҳо бердилар.

    Кўплаб уламоларга бешик бўлган Ўзбекистон диёри бугун ҳам Ислом дини ривожига ҳисса қўшиб, дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин топиб бораётганини таъкидладилар.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates