Саудия Арабистони: Зиёратчилар вакцина олишга чақирилди

    Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги зиёратчиларни Ҳаж рухсатномалари бекор қилинмаслиги учун керакли эмлашни олишга чақирди.

    Вазирлик маълумотларига кўра, зиёратчилар гавжум шароитларда кенг тарқалган инфекциялар тарқалишининг олдини олиш учун менингококкга қарши вакцина олишларини таъминлашлари керак.

    – Оллоҳнинг марҳамати билан маҳаллий зиёратчиларнинг 90 фоизи профилактика чораларига астойдил амал қилиб, нафақат ўзларининг, балки зиёратчиларнинг ҳам фаровонлигини асраш мақсадида эмланган. Озчилик вакцинани рад этишни танлади. Бунинг натижасида уларнинг Ҳаж рухсатномалари бекор қилинди, – дейилади вазирлик саҳифасида.

    Вазирлик қолган барча маҳаллий зиёратчиларни зудлик билан вакцина олишлари кераклигини таъкидлади.

    Ҳаж ва умра вазири доктор Тавфиг ибн Фавзан ар-Рабиянинг айтишича, бутун дунёдан 1,2 миллиондан ортиқ зиёратчи Саудия Арабистонининг Макка шаҳрига Ҳаж амалларини бажариш учун етиб келган.

    Ҳаж Саудия Арабистонининг муқаддас Макка шаҳрига ҳар йили мусулмонлар зиёрат қилади ва Зулҳижжа ойининг 8-13 кунлари орасида бўлиб ўтади.

    Бу йилги Ҳаж мавсуми 14 июн куни бошланиши кутилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates