Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида қийин аҳволда қолган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди

    Шу йилнинг январь ойида Саудия Арабистонига келган фуқаро кейинчалик инсульт ташхиси билан Макка шаҳридаги Ибн Сино касалхонасига даволаниш учун ётқизилган. Унга виза муддати тугагач, мамлакатдан чиқиб кетишига тақиқ қўйилганди.

    2024 йил февраль ойидан буён Cаудия Арабистонининг Макка шаҳридаги шифохоналардан бирида даволанаётган ҳамюртимиз И.И. Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

    Ўзбекистон Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, юртдошимиз шу йилнинг январь ойида оила аъзолари билан зиёрат қилиш учун Саудия Арабистонига келган ва кейинчалик инсульт ташхиси билан Макка шаҳридаги Ибн Сино касалхонасига даволаниш учун ётқизилган. Ватандошимизнинг виза муддати тугаши ва мамлакатдан чиқиб кетишга тақиқ қўйилгани туфайли Ўзбекистонга қайтиб кета олмаган.

    Шу вақт давомида Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси И.И.нинг оиласига зарур маслаҳат ёрдамини кўрсатган ва дипломатлар Саудия сайёҳлик компанияларидан бири билан биргаликда ватандошимизни Ўзбекистонга қайтарилишида кўмаклашди.

    Барча масалалар ҳал этилгач, жорий йилнинг 22 август куни беморнинг уйига парвози учун йўл ҳужжатлари расмийлаштирилиб, шифохонадан Жидда халқаро аэропортига зарур тиббий асбоб-ускуналар билан етказилиши таъминланди.

    Натижада, жорий йилнинг 23 август куни фуқаро И.И. ва унинг ўғли Ж.И. шифокор ҳамроҳлигида Тошкентга жўнатилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates