Халқаро давра суҳбатини ўтказишга тайёргарлик масалалари муҳокама этилди

    Туризм 11 октябр 2022 1037

    Яқинда «Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантириш: муаммолар ва истиқболлар» мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилади. 2022 йил 10 октябрда Олий Мажлис Сенатида ишчи гуруҳ томонидан тадбирнинг мазмун-моҳияти ва ташкилий масалалари муҳокама этилди.

    Тадбир Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ), Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилади.

    Муҳокама чоғида мамлакатимизнинг улкан ва ноёб сайёҳлик салоҳиятини самарали амалга ошириш учун республикада қулай шароитлар яратилгани таъкидланди.

    Давлатимиз раҳбари 2022 йил 19 сентябрда бўлиб ўтган селектор йиғилишида аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва турмуш сифатини ошириш йўлида ички ва ташқи туризмни ривожлантириш масалаларини ҳал этишнинг пировард мақсадлари, биринчи навбатдаги вазифалари ва механизмларини аниқ белгилаб бергани алоҳида таъкидланди. Қашқадарё вилоятида мазкур соҳани ривожлантириш учун кенг, шу билан бир пайтда фойдаланилмаётган имкониятларга алоҳида урғу берилди.

    Давра суҳбатининг асосий мақсади Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича амалий таклифлар ва соҳа салоҳиятини пасайтирувчи салбий омилларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

    Бундан ташқари, давра суҳбати доирасида инвесторларни ҳудуд салоҳияти билан кенг таништириш, аниқ лойиҳаларни амалга оширишга хорижий донорларни жалб этиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида махсус ахборот турларини ташкил этиш режалаштирилган.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates