Халқаро энергетика агентлиги: нефть, газ ва кўмирга талаб энг юқори чўққига чиқади

    Халқаро энергетика агентлиги қазиб олинадиган энергия манбалари: нефт, газ ва кўмир бўйича янада қатъий прогнозлар билан World Energy Outlook янги йиллик ҳисоботини эълон қилди.

    Ҳисоботдан маълум бўлишича, ушбу ўн йилликнинг охирига келиб нафақат нефтга, балки газ ва кўмирга ҳам талаб энг юқори чўққига чиқади. Кейин ривожланган мамлакатларда энергия истеъмоли камайиб, ривожланаётган мамлакатларда кўпаядиган тахминан 20 йиллик давр келади. Бинобарин, конларни қидиришга инвестицияларни қисқартириш, ишлаб чиқаришга инвестицияларни кўпайтирмаслик керак, дейилади ҳужжатда.

    2030 йилга бориб, электр транспорт воситаларининг глобал парки 10 баравар кўпаяди, қайта тикланадиган энергиянинг глобал ишлаб чиқаришдаги улуши ҳозирги 30 фоиздан 50 фоизга ошади. Иссиқлик насослари савдоси газ қозонлари сотишга қараганда ошади, деб хабар беради tengrinews.kz.

    Бу вақтга келиб Россиянинг жаҳон газ савдосидаги улуши икки бараварга – 30 фоиздан 15 фоизгача камаяди. Бозорда Қатар ва АҚШ етакчилик қилади. Дунёнинг қайта тикланадиган энергияга якуний бурилиш ҳозиргача ҳам нефть, ҳам кўмир истеъмолини ошираётган Хитойга боғлиқ бўлади.

    “Тоза энергияга ўтиш ҳамма жойда содир бўлмоқда ва уни энди тўхтатиб бўлмайди. Энди гап “агар” эмас, балки “қанчалик тез” деган саволда қолмоқда. Қанчалик тезроқ бўлса, шунча яхши”, дейди агентлигининг ижрочи директори Фотиҳ Бирол.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates