Халқаро ҳамкорликда таълим стандартлари ишлаб чиқилади

    Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги вакиллари шу кунларда Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида бўлиб турибди.

    Сафар давомида “Назарбоев интеллектуал мактаблари” билан ҳамкорлик қилиш, тажриба алмашиш юзасидан учрашувлар ташкил этилди.

    Мактабларни ривожлантиришда халқаро аккредитациянинг ўрни, Агентлик тизимидаги мактаблар ўртасида олимпиадаларни йўлга қўйиш, тизимдаги мактабларда миллийлик ва менталитетимиз мезонларини ҳисобга олиш муҳимлиги каби мавзуларда давра суҳбатлари ташкил этилди.

    Агентлик вакиллари Таълим дастурлари маркази фаолияти билан танишди, ҳамкорликда таълим стандартларини ишлаб чиқишга келишилди.

    Икки мамлакат мутахассислари учрашуви "Биз ўқитувчилар бир нарсани ўзимиз учун белгилаб олишимиз зарур — биз келажак ихтиролари истеъмолчиларини ўқитамизми ёки ушбу ихтиролар ижодкорлариними?" деган мезон асосида бўлиб ўтмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates